Сабақтың мақсаты: Оқушыларға гүлдер түрлері туралы тусінік беру, бисерден гүл жасау технологиясын уйрету. Алған білімін өз бетінше қолдана білуін және өз істерін бағалай білуге, әсемдлікке, шеберлікке, ұқыптылық пен төзімділікке тәрбиелеу.
Мавзу:Бисердан гул ясаш.
Дарснинг таълимий мақсади:Ўқувчиларга гул турлари хақида, бисердан гул ясаш технологияси хақида тушинча бериш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади:Ўзи мустақил ишлаш малакасини ошириш,ижодий қобилятларини орттириш.
Дарснинг тарбиявий мақсади:Ўқувчиларни сабрликка,гўзалликка,меҳнатсеварликка тарбиялаш,эстетик дидини ривожлаштириш.
Дарс жихозлари:АКТдан фойдаланиш,рангли расмлар.
Дарс тури:Тушунтириш, савол-жавоб.
Дарс методи:”Юракдан-юракка” , “Мозаика”,”Қисқа тест”,”Иссиқ микрофон”,”Жуфтини топ”,”Сиз қандай ўйлайсиз” стратегиялари, амалий машғулот.
Дарснинг бориши:
I Ташкилий қисм: 1.Саломлашиш. 2.Давоматни аниқлаш. 3.Психологик тайергарлик. “Юракдан -юракка” 4. Гуруҳга бўлиш.”Мозаика”. 1 гуруҳ”Фиалка”. 2гуруҳ“Атиргул”.
II Ўтган мавзуни сўраш:»Қисқа тест».
1.Кашта тикишда ипак,жун, сунъий толалардан тайёрланган иплардан фойдаланамизми?(Ха). 2. Кашта ироқи, босма, илма,йўрмачокида тикиладими?(Ха). 3. Бисер деганимиз майда мунчоқми?(Ха). 4. Бисернинг ватани Япониями?(Йуқ).(Египет) 5. Бисер пластилин,пластмассадан ясаладими?(Йуқ).(Чинни,темир,керамика) 6. Бисерни энг кўп чиқарадиган эллар Япония, Италиями?(Ха). 7. Кашта тикишда химиявий толалардан фойдаланамизми?(Йуқ).(Табиий тола) 8. Бисер билан кашта тикканда ип оқ рангда бўлиши керакми?(Йуқ).(Мунчоққа мос рангда) 9. Бисердан ҳайвон тасвирини тикиш мумкинми?(Ха). 10. Игнани оғизга солиш мумкинми?.(Йуқ). 11. Иш тугагач қайчини қутичага солиш керакми?(Йуқ). 12. Бисер билан ишлаш кишида нозикликни, гўзалликни, чидамлиликни талаб қиладими?(Йуқ).
«Иссиқ микрофон» стратегияси орқали ўтган мавзуни тахлил қиладилар.
Қиш фасли тугаб, орзиқиб кутган кўклам фасли келмоқда. Кўкламда қизларимиз, аёлларимиз байрамини нишонлаймиз.Қизларимизни 8- март байрами билан табриклайман.
III Янги мавзу баёни:Атиргул ҳақида маълумот.
Атиргул – Яқинда немис олимлари атиргулни ҳидлаганда инсон хотираси яхшиланишин иисботлашди. Халқ табобатида атиргул гулбарглари қувватловчи (ичаклар фаолияти бузилганда) ҳамда қон тўхтатувчи восита сифатида фойдаланилади.
Қадимдан атиргулни косметик мақсадларда қўллаб келишган. Унинг гулларидан мой олиниб, тери парваришида фойдаланилган. Агар атиргул япроқларини йиғиб, қуритиб борсангиз, ҳечқан дай кимёвий пардоз ашёларисиз ниятингизга етишишингиз мумкин.
Ибн Сино шундай деган: «Чиройли бўлишни истасангиз, атиргул сувига ювининг. Ҳар куни эрталаб юзингизни атиргул сувида, яъни гулобда ювсангиз, юз терингиз таранглашиб, силлиқлашади. Кун бўйи сиздан атиргулнинг ҳиди ҳам келиб туради»
.
Фиалка гули ҳақида маълумот. Фиалка бир йиллик ва кўп йиллик ўсимлик. Шохи тик, барглари кетма- кет жойлашган. Фиалканинг 500га яқин тури бор. Фиалка уч рангли гул деб аталади. Фиалка гул учун ва эфир майини олиш учун, дори ўсимлик сифатида ишлатилади. Халқ медицинасида ўсимликнинг қайнатмаси ичилади ва терига суртилади. Сариқ касаллигига, қичитмага яна бошқа тери касалликларини даволашда ишлатилади.
Гул ясашнинг технологияси ҳақида маълумот бериш.
Бисердан гул ясашда ишлатиладиган усуллар.Параллел усулда ва айлантирииб ясалади.Бисердан турли хил гуллар, дарахтлар,сочга тақадиган,қўлга тақадиган, кийимларга безак беришда ишлатилади.Бисердан ясалган буюмларни совға қилишга бўлади.Бисердан болалар учун турли хил ҳайвонлар ясашга бўлади.Бугун биз айлантириб тўқиш усулидан фойдаланамиз. Бунда керакли бисерни киритиб айлантириб ўраб олинади. Масалан: гулнинг чангланувчи қисмини ясаш учун 7 та сариқ бисерни симга ўтказиб симларни бураб, бундан 3 бўлак қилинади ва бириктириб ўраймиз.Шу усулда гулнинг гулбаргларни ясаймиз унда симга 7 та бисер ўтказиб симни бураб оламиз. Иккинчи қаторда 16 бисер ўтказиб яна симни бир икки айлантириб олинади. Учинчи қаторда 24 оқ бисер ўтказиб симни ўраб оламиз.Шундай гулбарглари 6 та бўлганда ўртасига сариқ бўлакни киритиб айлантириб буралади. Фиалка гулини ясаш учун 6 та катта, 6 та кичик гулбарг ясалади.
Амалий машғулот:Фиалка гулини ишлаш технологиясини видеолавҳада кўрсатиш
1- гуруҳ “Фиалка” гулини ясаш.
Керакли жиҳозлар:сим, турли рангдаги бисерлар, қайчи,ПВА клей,ликобча,яшил рангдаги ип, яшил креп қоғоз,тувак ёки рамка.
Технологик карта
№ | Бажарилиш тартиби | Керакли жиҳозлар |
1 | Чангланиш қисмини ясаш технологияси | 30 см сим, сариқ бисер |
2 | Симга 7 та қизил бисер киритиб бураб олинади. Кейин ундан 5мм орасини очиб яна 7тақизил бисер киритиб бураб олинади.Яна бир марта шуни такрорлаймиз. | Сим,қизил бисер |
3 | Гулбаргини ясаш технологияси | 60 70 см сим,сиёҳранг, яшил бисер |
4 | Симга 7 та сиёҳранг бисер киритиб бураб олинади | Сим, сиёҳранг бисер |
5 | Симга 16 та сиёҳранг бисер киритиб бураб олинади | Сим, сиёҳранг бисер |
6 | Симга 25 сиёҳранг бисер киритиб бураб олинади | Сим, сиёҳранг бисер |
7 | Шундай гулбаргдан 6 та ясаймиз | Сим, сиёҳранг,яшил бисер |
8 | Катта гул баргига 4 чи қаторда 35 та пушти бисер киритиб буралади | Сим,пушти бисер |
9 | Катта гулбаргидан 6 та ясаймиз | Сим, сиёҳранг,пушти бисер |
10 | 6 та кичик гулбаргининг ўртасига чангланувчи қисмини киритиб ўраймиз | 6 та гулбарг, чангланувчи қисми |
11 | Кичик гулбаргининг остига катта гулбаргни киритиб, тайёр бўлган гулга ғунчани жойлаштириб қалин симдан гул поясини яшил ип билан ўраб чиқамиз | Йўғон сим, яшил ип ёки яшил креп қоғоз, ПВА клей |
12 | Шундай усулда 5- 7 дона гул ясаймиз. Гуллар билан баргларни бириктириб тувакка ёки ромкага жойлаштириб понно тайёрлаймиз. | Ясалган гуллар, тувак, цемент ёки рамка |
2 – гуруҳ ”Атиргул” гулини ясаш.
Атиргул ясаш технологиясини видео лавҳада кўрсатиш.
Керакли жиҳозлар: сим, қизил ва яшил бисер,қайчи,ПВА клей , ликобча,яшил рангли ип, яшил креп қоғоз, тувак ёки рамка.
Технологик карта
№ |
Ишни бажариш тартиби |
Керакли жиҳозлар |
1 | 80х30 ҳажмли симни тайёрлаш | Сим |
2 | Симларни бураб маҳкамлаш | |
3 | Симларга 7 дона мунчоқ ўтказиш | Сим,мунчоқ |
4 | Симларни бураб маҳкамлаш | |
5 | Ишчи симга мунчоқлар ўтказиш | И шчи сим, мунчоқлар |
6 | Ишчи симни айлантириб асосга ўраш | Ишчи,асос сим |
7 | Кичик баргни ўраб гул ўзагини тайёрлаш | Кичик барг |
8 | Баргларни ўзак атрофига жойлаб, ип билан маҳкамлаш | Ўзак барглар |
9 | Гулга маҳкамлаш | Гул |
10 | Гул бандига япроқлар қўшиб яшил ип
Билан ўралади ва гулдонга солинади |
Гул япроқлари,яшил ип, гулдон |
IV.Ўқувчиларнинг ишини текшириш, гуруҳлар бир-бирининг ишини текшириб баҳолаш.
- Мавзуни мустаҳкамлаш:”Жуфтини топ”
Мослаштириш тести.
1.Қўл чоклари 1. Спица, крючок
2.Бисер ясашда қўлланиладиган 2. Қайнатиш, димлаш
материаллар
3.Тўқиш 3.Тўқиш ипи, леска
4.Кашта тикишда 4.Мўлина, чамбарак
қўлланиладиган материал
5.Изонит 5. Гул, билакузук
6.Аппликация 6. Дўппи, сўзана
7.Кашта 7. Газлама, андаза
8.Бисер 8. Кўклаш, занжир
9.Кийим 9.Ёпиштирмоқ
10.Ошпазлик 10.Ип билан безаш
Гуруҳларга гуллар ҳақида матн берилади. Ўқувчилар матнни ўқиб тушинганларини айтиб беради.
“Сиз қандай уйлайсиз?” стратегияси. Бисердан бизнес очишга бўладими?
VI.Ўқувчиларни бажарган ишига қараб баҳолаш.
VII.Уйга вазифа:Гул ясаб келиш.
Фойдаланган адабиётлар:
1.Бисер лучшее укрошение.Энциклопедия рукоделия. РостовДону- 2004.
2.Мектептегі технология 2011-№7,8; 2013-№2,4.
3.Технология. Оқулық 9-сынып.
Тажиметова Лутфинса